2023-04-17 17:37:28
#Хамма пулга тушиб қолган одамларнинг айби, тез бой бўлиш вас васасида.
Шахсийга кўпчилик йиғлаб ёзади.
- Мени 500$ га алдаб кетишди.
- Ким?
- Бир ўрис йигит.
- Нега пул бердиз?
- У бизнес таклиф берди, ойига 60% фойда қилиб бериш шарти билан.
- Сиз уни танийсизми?
- Йўқ. Ўзи ёзди телеграмдан.
Табриклиман, сиз
#ЛОХ 2023 йил ғолибисиз.
Қандай қилиб, бегона одамга пул жўнатиш мумкин?
Қандай қилиб, бегона сизни бой қилишни мақсад қилиши мумкин?
Қандай қилиб бегона сиз учун ғам қилади?
Ахмоқ одам тез бой бўлиб қолади.
Андижонда бир биродарим бор эди,
таги йўқ компанияни акциясини сотиб олган.
Эмишки ўша компания симда юрадиган метро қурармиш.
Ва Россияни бир қишлоғида кашф қилинганмуш.
Хуллас теккис 500$ га ухлаган дўстим.
Ўрис бир автомобил ишлаб чиқара олмайдию, сизга симда юрадиган метро ишлаб чиқарармиди )))
Мусулмон одам ўта содда ва ўта ахмоқ бўлиб қолмаслиги учун,
замонавий илм беришни хам унутманглар фарзандларингизга.
Билинг сизни бой бўлишингиз, хеч кимга керакмас ва қизиқмас.
Бўлиб хам ғирт бегона ўрисга.
@treyderBlogi
2.0K views14:37